Сув полоси: “Талабалар лигаси” финалида кучлилар аниқланди
Мамлакатимизда талаба-ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича ўтказиб келинаётган “Талабалар лигаси” мусобақалари истеъдодларни кашф этиш билан бирга жойларда спорт инфратузилмасининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Пойтахтимизда сув полоси бўйича ташкил этилган “Талабалар лигаси” мусобақасининг финал ўйинлари ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда кечди.
Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган мазкур мусобақанинг эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасидаги баҳслар якунида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, эркаклар ўртасида Наманган давлат педагогика институти жамоаси иккинчи, Жиззах давлат педагогика университети вакиллари 3-ўринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасида эса Жиззах давлат педагогика университети спортчилари кумуш, Урганч давлат университети жамоаси бронза медалларига эга чиқди.
Т.Рўзиев,
ЎзА
-0-