Таэквондочиларимизнинг Рим Гран-присидаги тақвими аниқ бўлди
Жорий йилнинг 5–7 июнь кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WT бўйича нуфузли G6 тоифасидаги Рим Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Уч кун давом этадиган баҳсларга машҳур “Foro Italico” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси эркаклар ўртасида 4 та, аёллар ўртасида эса 3 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Мамлакатимиз шарафини жами 9 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Терма жамоамизнинг мусобақадаги иштирок тақвими қуйидагича:
5 июнь
57 кг: Мадина Мирабзалова
67 кг: Озода Собиржонова
80 кг: Жасур Жайсунов.
6 июнь
+67 кг: Светлана Осипова
68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
68 кг: Нажмиддин Қосимхўжаев
+80 кг: Марат Мавлонов
+80 кг: Ёдгорбек Жўрабоев.
7 июнь
58 кг: Жаҳонгир Худойбердиев.
Рим Гран-приси жаҳон рейтинги учун муҳим рейтинг очколари тақдим этади.
Шу боис мазкур мусобақа спортчиларнинг халқаро рейтингдаги ўрнини яхшилаш ҳамда келгуси нуфузли стартларга тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА