Таэквондочиларимиз жаҳон рейтингидаги ўрни қандай?
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси 2026 йил август ойи учун жаҳон рейтингининг янгиланган талқинини эълон қилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бир қатор вазн тоифаларида юқори натижаларни қайд этган.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 54 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Худойбердиев 23,20 очко билан 5-ўринни эгаллаган бўлса, Ёсинбек Одилов 6,48 очко билан 32-поғонадан жой олди. 63 кг вазнда Назарали Назаров 15,60 очко билан 11-ўринда бормоқда. 68 кг вазн тоифасида Омадбек Отабеков 23,02 очко билан 10-ўринни эгаллади, Наймиддин Қосимхўжаев 21,60 очко билан 13-ўринни, Диёрбек Тўхлибоев эса 14,25 очко билан 21-ўринни банд этди.
Шунингдек, 74 кг вазнда Мироншоҳмирзо Музаффаров 23,51 очко билан 5-ўринни қўлга киритди. 80 кг вазн тоифасида Жасурбек Жайсунов 42,27 очко билан 4-поғонада қайд этилган бўлса, Аҳаджон Мухторов 12 очко билан 28-ўринда турибди. 87 кг вазнда Ёдгорбек Жўрабоев 6 очко билан 19-ўринни эгаллаган бўлса, +87 кг вазн тоифасида Марат Мавлонов 33,60 очко билан 5-ўриндан жой олди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда 53 кг вазнда Лайло Ҳасанова 15,76 очко билан 10-ўринни қайд этди. 57 кг вазн тоифасида Шаббона Абдувалиева 16,08 очко билан 21-ўринда, Мадина Мирзабирова эса 14,83 очко билан 23-ўринда бормоқда. 62 кг вазнда Моҳидил Ўктамжонова 13,03 очко билан 13-ўринни, Севинч Ҳайитова 11,18 очко билан 15-ўринни эгаллаган. 67 кг вазн тоифасида эса Озода Собиржонова 33,28 очко билан 7-ўринда қайд этилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА