Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади
Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилмоқда. Хўш, нималар ўзгаради?
2026 йил 24 июлда қабул қилинган қонунга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади.
Хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Хавф даражасини баҳолашда тадбиркорлик субъектлари 5 та йўналишдаги (аэродромлар ва ер усти қурилмалари; ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги, ҳаво кемаси экспулуатантларининг парвозларини амалга ошириш, учувчисиз учиш аппаратлари экспулуатантларининг парвозларини амалга ошириш, қидирув ва авария-қутқарув хизматини амалга ошириш) мезонлар асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади. Юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади.
Паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди. Электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.
Шербек Исломов,
ЎзА