"Uzbekistan Airports" компаниясида Ўзбек тили байрами куни нишонланди
Авлодларни бирлаштириб, халқ тарихини асраб келаётган она тилимиз «Uzbekistan Airports» ва тизимдаги корхоналарда ўтказилган байрам тадбирининг бош мавзусига айланди. Ўзбек тили байрами ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинганининг 37 йиллиги муносабати билан ташкил этилган учрашувда компания ходимлари, маданият соҳаси вакиллари ва «Mutolaa» китоб лойиҳаси жамоаси иштирок этди.
Байрам дастури нафақат муҳим санани ёдга олиш, балки шунингдек, халқнинг маънавий илдизларига яна бир бор қайтиш, она тилимизнинг бойлиги ва жамиятдаги аҳамиятини англаш учун ажойиб бир имконият бўлди. Республика маънавият ва маърифат маркази вакиллари ва зиёлилар она тилимиз, унинг тарихи ва адабий меросимиз ҳақида ўз фикрларини билдирди. Тадбир қатнашчилари тил мамлакатимиз ўтмиши, бугунги куни ва келажаги ўртасида жонли кўприк бўлиб қолишини қайд этди.
Uzbekistan Airports бошқарув раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Сарвар Файзуллаев сўзга чиқиб, компания бошқарув раиси Жавлонбек Умарҳўжаевнинг табригини ўқиб эшиттирди. Унда ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибадорлиги, буюк аждодларимизнинг ижодига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида тилга, сўзга, миллий маданиятимизга эътибор, ҳурматни улуғловчи шеърлар ўқилди.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА