Сунъий интеллект бўйича халқаро малака ошириш дастури учун саралаш имтиҳони ўтказилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Янги Ўзбекистон” университети ҳамда Массачусетс технология институти (MIT) қошидаги сунъий интеллект (AI) таълимига ихтисослашган MIT RAISE ташаббуси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Day of AI” лойиҳаси доирасида The Hong Kong University of Science and Technology (HKUST) университетидаги малака ошириш дастурида иштирок этиш учун саралаш имтиҳони бўлиб ўтди.
Унда сунъий интеллект бўйича малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган информатика фани ўқитувчилари орасидан саралаб олинган қарийб 400 нафар педагог иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижа қайд этган 50 нафар ўқитувчи The Hong Kong University of Science and Technology (HKUST) университетида ўтказиладиган бир ҳафталик халқаро малака ошириш дастурида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Айтиш керакки, The Hong Kong University of Science and Technology (HKUST) университети QS World University Rankings 2026 рейтингига кўра дунёнинг ТОП-50 олий таълим муассасалари қаторига кирган.
Н.Усмонова, ЎзА