Стол теннисчиларимиз Қозоғистон турнирида қатнашмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида стол тенниси бўйича бошланган "WTT Contender" халқаро мусобақасида дунёнинг 50 га яқин давлатидан 700 нафарга яқин маҳоратли стол теннисчилари яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик мусобақаларида иштирок этмоқда.Халқаро мусобақанинг бугунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси яккалик баҳсларининг илк саралаш мусобақаларида ўз омадини синовдан ўтказади.
Халқаро стол тенниси федерацияси тақвимидан ўрин олган мусобақада дунёнинг энг кучли стол теннисчилари совринли ўринлар билан бир қаторда рейтинг очколари учун кураш олиб боради.
Бугунги мусобақаларда мамлакатимиз стол теннисчилари қозоғистонлик рақиблари билан кейинги босқич масаласини ҳал қилади.

Хусусан, маҳоратли кичик ракетка усталаримиздан Мусобек Толиев Дастан Кензҳигулов билан, Шахбозбек Ғуломиддинов Алехей Маркин билан, Зоҳид Кенжаев Амир Торгаибеков билан, Гўзалой Абдуқаҳҳорова Алиса Тсвигун билан куч синашади.

Шунингдек, ёш теннисчимиз Мафтуна Элмуродова италиялик Дебора Вивареллига қарши илк ўйинни ўтказса, ҳамюртларимиз Нигина Юлдошева ва Шоира Қодиров дастлабки ўйинда ўзаро рақобатлашади.
Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат "WTT Contender" халқаро турнири 6 сентябрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА