Си Цзиньпин “BRICS” ҳамкорлигини ривожлантиришга чақирди
Хитой ва Бразилия кенгайтирилган “BRICS” ҳамкорлигининг юқори сифатли ривожланишини биргаликда қўллаб-қувватлашлари керак, деди ХХР раиси Си Цзиньпин Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Силва билан телефон орқали мулоқотда.
Си Цзиньпин янги амалий натижаларга эришиш ва Глобал Жануб мамлакатлари ўртасидаги бирдамлик ва мустақил ривожланишни мустаҳкамлашда янги саҳифа очиш зарурлигини таъкидлади.
Хитой раҳбари шунингдек, Пекин Бразилияни ўз миллий суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашини, ташқи аралашувга қарши туришини ва Бразилиянинг минтақада ва бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашга қўшган ҳиссасини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА