Руминия РФ дипломатига мамлакатни тарк этишни буюрди
Руминия Россиянинг Бухарестдаги элчихонаси ходимларидан бирини "persona non grata" (исталмаган шахс) деб эълон қилди.
Маълум қилинишича, бунга жорий йил 24-26 июль кунлари мамлакат ҳаво ҳудудига ноқонуний кирган учта дроннинг уриб туширилгани сабаб бўлган. Руминия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Владимир Липаевни чақиртириб, дипломатга расмий нота топширди. Унда элчихона ходими беш кун ичида мамлакатни тарк этиши талаб қилинган.
Шунингдек, Бухарест Москвадаги элчиси Кристиан Истратени маслаҳатлашув учун чақириб олди. Руминия томони маълум қилишича, уриб туширилган дрон парчаcи ўрганилганда улар Россияда ишлаб чиқарилгани тасдиқланган.
Руминия ТИВ рус дронларининг республика ҳаво ҳудудига киришини қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат, деб баҳолади ва бундай ҳолат НАТО ҳамда Европа Иттифоқи ҳаво маконига таҳдид эканини таъкидлади.
Д.Ҳакимов, ЎзА