АҚШда “Patriot” захираси камайдими?
АҚШ кенг кўламли зарбалар туфайли “Patriot” тутгич ракетаси ва бошқа ҳаво мудофаа тизими захираси камайиб бораётганидан хавотирга тушиб, Эронга қарши йирик ҳарбий амалиётни кейинга қолдирди, дея хабар тарқатди “Wall Street Journal” Америка расмийларига таяниб.
– Амалиёт дипломатия ҳамда расмийлар кенг кўламли зарба камайиб бораётган аслаҳа захирасига қандай таъсир қилишини муҳокама қилиши учун қолдирилди, – дея таъкидлаган нашр.
АҚШ ҳарбийлари жума кунигача, яъни Эронга қарши икки ҳафта давом этиши кутилган жадал зарбалар сериясини бошлашга тайёр эди. Газета ёзишича, Марказий қўмондонлик қўмондони Бред Купер операция учун бир неча вариант, жумладан 10-14 кун давом этадиган кампания тайёрлаган. Жума куни эса Президент Дональд Трамп дипломатик ечим яна бир бор ечим сифатида кўриб чиқилаётганини таъкидлаб, Америка расмийлари Эрон билан алоқани сақлаб қолишаётганини билдирди.
Маъмурият Форс кўрфази мамлакатлари, жумладан Ўмон ва Қатар дипломатик жараённи қайта тиклашга уринаётганига ҳам эътибор қаратди.
С.Раҳимов, ЎзА