Шокиржон Раҳимийнинг педагогик фаолияти
Дилноза ХАКИМОВА Мустақил изланувчи Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада ўтган асрнинг бошларида фаолият кўрсатган жадидчилик ҳаракатининг вакилларидан бири Шокиржон Раҳимийнинг педагогик фаолияти ҳақида сўз юритилади. Архив материаллари асосида олимнинг педагогик фаолияти, яратган дарсликлари ҳақидаги маълумотлар берилди.
Таянч сўзлар: Шокиржон Раҳимий, жадидчилик ҳаракати, архив материаллари, педагогик фаолият.