Шоҳрух Мамедов — Параосиё ўйинлари чемпиони!
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Параосиё ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги олтин медаллар сони яна биттага ошди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, пара дзюдо бўйича илк олтин медаль қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида J1 классида 81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Шоҳрух Мамедов мусобақа ғолибига айланди.
Айни дамга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 34 тага етди. Ҳамюртларимиз ҳозирга қадар 9 та олтин, 15 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА