Шимолий денгиз нефти Британия иқтисодиётига янги "нафас" берадими?
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британиянинг янги бош вазири Энди Бернҳамнинг Шимолий денгиздаги нефть конларини тўлиқ очиш ҳақидаги қарорини олқишлади.
Оқ уй раҳбари ушбу конларни дунёдаги энг сифатли хомашё манбаларидан бири деб атаб, у ердаги захиралар ҳали юзлаб йилларга етишини ҳамда кўплаб ҳудудлар ҳали ўрганилмаганини қайд этди.
Унинг фикрича, бу қадам Бирлашган Қиролликни иқтисодий инқироздан қутқариб, дунёнинг энг бой давлатларидан бирига айлантириши, мамлакатга инвестициялар ва янги иш ўринлари оқимини бошлаб бериши мумкин.
Қўшма Штатлар етакчиси шунингдек, Лондоннинг ҳар йили Норвегиядан нефть сотиб олиш учун миллиардлаб доллар сарфлашини мутлақо кулгили ҳолат, деб баҳолади.
- Британиянинг салоҳияти жуда юқори, бироқ ҳаммаси Шимолий денгизда нефть қазиб олишни бошлашдан бошланади, -деди у журналистларга берган интервюсида.
Ф.Яхшибоева, ЎзА