ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари йиғилиши ўтказилди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
Покистон Ислом Республикаси раислигида ўтган тадбирда ШҲТга аъзо барча давлатларнинг юқори даражадаги делегациялари иштирок этди. ШҲТ котибияти томонидан Бош котиб ўринбосари Олег Копилов иштирок этди.

Томонлар ШҲТ доирасида ҳуқуқий ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлаштириш механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда прокуратура органларининг функциялари ва роли юзасидан фикр ва амалий тажриба алмашди.
Муҳокама давомида жиноий судлов, ҳуқуқий ёрдам, коррупцияга қарши курашиш, низоларни ҳал этиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчилик, экстрадиция ва ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтаришга қарши курашиш, бетарафлик ва холисликни таъминлашда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Россия ташкилотга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг жорий йилнинг октябрь ойига мўлжалланган навбатдаги йиғилиши ҳақида маълумот тақдим этди.
Н.Абдураимова, ЎзА