Шахмат: Гулруҳбегим Тоҳиржонова Испанияда муваффақиятга эришди
Испаниянинг Гранада шаҳрида ўтган “Granada Chess Open 2026” халқаро турнирида шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тоҳиржонова мусобақа якунларига кўра, аёллар ўртасида 1-ўринни эгаллади.
Дунёнинг 48 давлатидан 353 нафар шахматчи иштирок этган очиқ халқаро турнирнинг 9 та турдан иборат баҳсларида ҳиндистонлик Бхарат Субраманиям 7,5 очко билан ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Тоҳиржонова 6 очко жамғариб, умумий ҳисобда қўшимча кўрсаткичларга кўра, 45-поғонани эгаллади.

Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг ушбу натижаси аёллар ўртасидаги энг яхши ўрин сифатида эътироф этилди.
Турнир давомида тўплаган очколари ҳисобига Гулруҳбегим халқаро рейтингини 9,1 пунктга оширишга муваффақ бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА