Шаҳриёр Маҳкамов — Осиё ўйинлари ғолиби!
Японияда давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 17 та кумуш ва 9 та бронза медалга эга бўлиб, жами медаллар сонини 34 тага етказди. Шу тариқа мамлакатимиз умумжамоа ҳисобида 4-поғонага кўтарилди.
Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган қитъамизнинг нуфузли спорт мусобақасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича вакилларимиз учта медалга сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, эркаклар ўртасидаги К1 дастурининг 500 метр масофага ўтказилган баҳсида Шаҳриёр Маҳкамов энг яхши натижани қайд этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Аёллар ўртасидаги шу масофа баҳсида эса Арина Танатмишева маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, каноэда эшкак эшиш бўйича С2х дастурининг 500 метр масофага ўтказилган баҳсда Владлен Денисов ва Нилуфар Зокировадан иборат жуфтлик маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални қўшди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА