Сайёҳлар учун янги имкониятлар
Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва замонавий туризм инфратузилмасини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудда янги меҳмонхоналар, кечаю кундуз фаолият юритувчи гастрономик масканлар ташкил этилиб, саноат ва экотуризм йўналишлари ривожлантирилмоқда. Шунингдек, уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар барпо этиш, замонавий туристик транспорт хизматларини йўлга қўйиш ҳамда ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
Жумладан, куни кеча Бухоро шаҳрида 20 та хонадан иборат, 44 ўринли «Меҳрон» меҳмонхонаси иш бошлади. Лойиҳа доирасида 10 га яқин янги иш ўрни яратилди.
Бундай ташаббуслар вилоятнинг туризм салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
[gallery-32540]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА