Санкт-Петербург: саёҳатчиларни мафтун этувчи манзил
ФОТОРЕПОРТАЖ
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри ўзининг бетакрор меъморий қиёфаси, кенг кўчалари ва тарихий обидалари билан сайёҳлар эътиборини тортиб келади.
Шаҳарнинг марказий кўчалари ва хиёбонларида XVIII–XIX асрларга мансуб бинолар сақланиб қолган бўлиб, улар бугунги кунда ҳам шаҳар меъморий қиёфасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Невский булвари, Дворцовая майдони атрофидаги ҳудудлар ҳамда Нева дарёси бўйлаб жойлашган кўчаларда тарих ва замонавийлик уйғунлигини кузатиш мумкин.
[gallery-29886]
Кун давомида шаҳар кўчаларида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар гавжумлиги кузатилса, кечки пайт ёритиш тизимлари ва кўтарма кўприклар манзараси Санкт-Петербургга ўзига хос жозиба бағишлайди.
Шаҳар кўчаларида жамоат транспорти тизими, велосипед йўлаклари ва пиёдалар учун яратилган қулайликлар аҳоли ҳамда меҳмонларнинг эркин ҳаракатланишига хизмат қилмоқда.
Санкт-Петербургнинг тарихий маркази ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, бу ҳудуд шаҳарнинг маданий ва туристик салоҳиятини намоён этади.
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА