Самбочи ёшларимиз Бишкекда 7 та медални қўлга киритди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда юртимизнинг ёш самбочилари муваффақиятга эришди.
Қўшни давлатларнинг маҳоратли спортчилари қатнашган турнирда тажрибали мураббий Роман Шокиров етакчилигидаги 7 нафар самбочимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилди.
Қизғин курашларга бой кечган турнир якунида ўзбекистонлик ёш самбочилар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Спортчи ёшларимиздан Артём Безруков, Файзиддин Лутфиддинов ва Степан Зяблов олтин, Авазбек Авазбеков, Шоҳсувор Расулов кумуш, Акмал Азимов, Фирдавсий Лутфиддинов бронза медалларига эгалик қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА