Самарқандлик ўсмир қизлар соҳил волейболи бўйича беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида уч босқичли «Президент олимпиадаси» спорт мусобақалари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни терма жамоалар учун муносиб захира сифатида тайёрлаш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли спорт мусобақасининг илк босқичи туман ва шаҳар миқёсида ўтказилади. Ушбу босқичда муваффақият қозонган маҳоратли ёш спортчилар иккинчи босқич — «Вилоят ҳокими олимпиадаси»да ўзаро баҳс олиб боришади.
Айни пайтда Самарқанд вилоятида спортнинг 19 тури бўйича «Вилоят ҳокими олимпиадаси» спорт мусобақалари давом этмоқда.
[gallery-29644]
Эътиборлиси, мазкур мусобақа доирасида соҳил волейболи спорт тури бўйича ҳам баҳслар ташкил этилди. Икки нафар спортчидан иборат жамоалар ғолиблик учун беллашган спорт тури янги бўлса-да, иштирокчи ёшларни ўзига ром этди.
13 ва 14 ёшли ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунида биринчи ўринни ургутлик қизлар қўлга киритди. Иккинчи ўринни Иштихон тумани жамоаси, учинчи ўринни эса Пахтачи тумани қизлари эгаллади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат),ЎзА