“Samarkand Marathon 2026” болалар баҳси билан бошланди
Самарқандда “Samarkand Marathon 2026” халқаро хайрия югуриш мусобақасига старт берилди.
Мусобақа Kids Run дастури билан бошланди. Унда ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзив югуриш ҳамда 3 ёшдан 14 ёшгача болалар 60 метрдан 1000 метргача бўлган масофаларда ўзаро баҳслашди.
Бугунги 2 ва 5 километр масофага югуриш баҳслари ҳам ўтказилди. Мусобақада профессионал спортчилар билан биргаликда минглаб ҳаваскорлар иштирок этди.
[gallery-32403]
Шунингдек, бугунги дастурда 2 километр масофага скандинавча юриш бўйича ҳам иштирокчилар беллашди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Асосий марафон иштирокчилари 8 ноябрь куни 42,2 километр, ярим марафон иштирокчилари 21,1 километр масофани босиб ўтади, шунингдек, 10 километр масофага югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари