Самариддин Қўчқоров Осиё ўйинларида бронза медалга эга чиқди
Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медалини қўлга киритди.
Жумладан, дзюдо баҳсларининг -60 килограмм вазн тоифасида беллашаётган ҳамюртимиз Самариддин Қўчқоров бронза медали учун тожикистонлик Лоиқ Кудбудинов билан куч синашди. Мазкур беллашувда полвонимиз ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 14 та олтин, 17 та кумуш ва 18 та бронзага етди.
Дарвоқе, бироздан сўнг, дзюдо баҳсларида -52 килограмм вазн тоифасида Сита Қадамбоева финалда Жанубий Корея вакили Сеюн Жанг билан татамига чиқади. -66 килограммгача вазн тоифасида Абдураҳим Нутфуллоев мўғулистонлик Йулк Казирбиевга қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА