Жалғасбай Бердимурадов бронза медали соҳиби
Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари медаллар жамғаришда давом этмоқда.
Хусусан, спорт курашларининг юнон-рум дастурида 87 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Жалғасбай Бердимурадов бронза медали учун қозоғистонлик Шамиль Ожаевга қарши гиламга чиқиб, зафар қучди. Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 16 та олтин, 17 та кумуш ва 19 та бронза, жами сони 52 тага етди.
Бироздан сўнг 130 килограмм вазн тоифасида Рафаэль Цицуашвили финалда эронлик Амин Мирзозода билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА