Саломатлиги тикланган қозоғистонлик ёш футболчилар ватанига жўнаб кетди
Тошкент шаҳрида футбол мусобақасида иштирок этиш учун Қозоғистондан келган 20 нафар бола ва уларнинг яқинлари овқатдан заҳарланиш аломатлари (“ўткир диарея” дастлабки ташхиси) билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.
ССВ матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам туфайли болаларнинг аҳволи яхшиланиб, уларнинг барчасига шифохонадан уйига жавоб берилди. Улар ватанига жўнаб кетди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ва тиббиёт ходимлари ёш спортчиларни кузатиш жараёнида уларга мустаҳкам соғлиқ ва келгуси мусобақаларда улкан зафарлар тилади.
М.Қосимова,
ЎзА