Сабрина Чакоманова Олимпия ўйинлари ғолиби
Сенегал пойтахти Дакар шаҳри мезбонлик қилаётган IV ёзги ёшлар Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик боксчи Сабрина Чакомановa олтин медалга сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, -54 кг вазн тоифасида финалга қадар муваффақиятли етиб келган ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда колумбиялик Салас Трежосга қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида яққол устунлик намойиш этган Сабрина рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Сабрина Чакомонова ўзбек бокс тарихида қизлар ўртасида ёшлар Олимпиадасининг илк чемпиони сифатида тарихга кирди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА