Reuters: Си Цзиньпин Трамп ва Путин билан учрашувдан кейин ўз позициясини мустаҳкамлади
АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойга ташрифини дипломатик ғалаба деб атади, аммо таҳлилчилар таъкидлашича, йил давомида Хитой раҳбари билан кечган уч учрашув Вашингтон учун ҳали сезиларли натижа бермаган.
АТЭС саммитидаги музокарадан сўнг Пекин АҚШнинг асосий талаби бўйича янги муҳим ён бериш бўлмаганини эълон қилди.
– Улар Хитой Коммунистик партияси ва Си Цзиньпиннинг мақсади – жараённи чўзиш ва музокарани давом эттиришга эришди, холос, – деди Миллий Сун Яцен университети Хитой ва Осиё-Тинч океани тадқиқоти институти директори Го Юйжэнь.
– Хитой, жумладан, АҚШнинг Тайвань бўйича позицияси ва технологик эмбаргони юмшатиш борасида қўшимча қулай майдонни қўлга киритди, – дея таъкидлади “Eurasia Group” Хитой бўйича директори Дэн Ван. – Стратегик жиҳатдан АҚШ ҳақиқатан ҳеч нарсага эриша олмади.
Трамп ва Си Цзиньпин декабрь ойида Майамидаги G20 саммитида яна учрашиши ва 10 январда тугайдиган савдо сулҳи муддатини узайтириш масаласини муҳокама қилиши кутиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА