"Рақамли ҳокимлик" дастурий комплекси "Ақлли туман" платформаси асосида такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, "Рақамли ҳокимлик" дастурий комплекси "Ақлли туман" платформаси асосида такомиллаштирилади.
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, жумладан, аҳоли мурожаатлари таҳлили, иқтисодий ва инвестиция кўрсаткичлари, экологик ҳолати, қурилиш ва коммунал хизматлар бўйича кўрсаткичлар ҳамда геофазовий маълумотлар, ҳудудий объектлар ва харита қатламларини ягона рақамли майдонда жамлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи "Раҳбар панели" модули;
маҳаллалар кесимида аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва асосий йўналишлар бўйича ривожланиш ҳолатини аниқлаш орқали фуқароларнинг яшаш даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берувчи "Инсон қадри индекси" модули;
давлат органлари, хўжалик жамиятлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари кесимида соҳага оид объектлар, уларнинг жойлашуви, маъмурий-ҳудудий чегаралари, манзил ва атрибут маълумотлари ҳамда бошқа манбалардаги статистик маълумотларни ягона рқамли харита асосида жамлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи геопортал;
сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи, туман, маҳалла ва соҳалар кесимида вазиятни реал вақт режимида акс эттирувчи, раҳбарият сўровлари бўйича тезкор маълумот, хулоса ва таклифларни шакллантирувчи "Ҳокимнинг виртуал ассистенти" модули;
"Рақамли ҳокимлик" дастурий комплекси 2026 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2027-2028 йилларда республиканинг қолган туман ва шаҳарларида босқичма-босқич жорий этилади.
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази "Рақамли ҳокимлик" дастурий комплексининг эгаси ҳисобланади, унинг мақсадли йўналишлари ва функционал ривожланишини белгилайди ҳамда ҳудудларда жорий этилиши, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро интеграция қилинишини мувофиқлаштиради.
Ягона интегратор "Рақамли ҳокимлик" дастурий комплекси доирасида:
ахборот тизимларининг ҳудудларда тўлиқ жорий этилиши, уларнинг техник-дастурий ҳамда ўқув-услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, шунингдек, дастурий комплекснинг узлуксиз фаолият юритиши ва босқичма-босқич такомиллаштириб борилишини таъминлайди;
давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини "Рақамли ҳокимлик" дастурий комплексига интеграция қилиш, ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ахборот тизимларининг киберхавфсизлигини таъминлайди;
в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига "Рақамли ҳокимлик" дастурий комплекси компонентлари функционалини такрорловчи давлат ахборот тизимларини яратиш тақиқланади;
г) "Рақамли ҳокимлик" дастурий комплекси доирасида ишлатиладиган сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, шу жумладан, сунъий интеллект технологиялари асосидаги таҳлил, прогнозлаш ва "Ҳокимнинг виртуал ассистенти" модулининг ишлашини таъминлаш учун зарур график процессор (GPU) ресурслари белгиланган тартибда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ажратилади.
ЎзА