Қозоғистонда ноёб Қоратов архарлари сони кўпаймоқда
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Қоратов тоғ тизмасида яшовчи ноёб архарлар сони 1964 бошга етди. Мутахассислар ушбу ҳайвонлар популяциясини сақлаш ва кўпайиш динамикасини кузатиш мақсадида ҳар йили баҳор ва куз фаслларида махсус ҳисобга олиш ишларини ўтказмоқда.
Ахборот ҳамкоримиз - “Казинформ” АА ёзишича, Қоратов архарлари сони ўтган асрдан буён бир неча бор кескин камайган эди. Хусусан, 1976 йилда уларнинг сони 150 бош атрофида бўлган бўлса, 2004 йилга келиб атиги 38 бош қолган.
Ўша йили Қоратов давлат табиий қўриқхонаси ташкил этилиб, ноёб ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чоралар кўрила бошланган. Натижада архарлар популяцияси босқичма-босқич тикланмоқда.
Ҳайвонларни ҳисобга олишда фотоқопқонлар, дронлар ва уларнинг изларини кузатиш усулларидан фойдаланилади. Шунингдек, архарларнинг умумий сони билан бирга ёши, жинси ва насл бериш кўрсаткичлари ҳам ўрганилади.
А.Маматов, ЎзА
.