Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумоти сотилганми?
Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумоти интернет орқали сотилгани ҳақидаги оммавий ахборот воситалари хабарларига жавоб қайтарди.
Идора ҳали бу факт тасдиқланмагани, ҳозир текширув давом этаётганини билдирган.
– Келтирилган баъзи ахборотлар электрон ҳукумат маълумоти тузилиши ва шаклига мос келмайди, – дейилган баёнотда. – Хусусан, “eGov” паспорт сканерини айтилганидек сақламайди, рақамли ҳужжат бошқа форматда. Даркнет фойдаланувчиси маълумот захирасининг келиб чиқиши ҳақидаги баёноти “eGov” хакерлик ҳужуми тасдиғи, деб ҳисоблаш тўғри эмас.
Россиянинг “Mash” Телеграм канали даркнетда 15 миллион қозоғистонлик фуқаро ҳақидаги ахборот, жумладан паспорт маълумоти, телефон рақами, электрон почта манзили, иш жойи, ҳужжат сканери ва ўрон таклиф қилувчи реклама пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқатган. Ушбу маълумотлар интернетда 32 000 долларга сотилаётгани айтилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА