Қўқон давлат университети Индонезиянинг Сурабая давлат университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Қўқон давлат университетининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, хорижий олий таълим муассасалари билан тажриба алмашиш ва академик имкониятларни ошириш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Шу йўналишда Қўқон давлат университети ҳамда Индонезиянинг Сурабая давлат университети (Universitas Negeri Surabaya — UNESA) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур келишув икки олий таълим муассасаси ўртасидаги академик, илмий-тадқиқот ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратilgan.
Меморандум доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, таълим жараёнига илғор халқаро ёндашувларни жорий этиш, илмий-тадқиқот йўналишларида ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар яратилади.
Таъкидлаш жоизки, бундай халқаро ҳамкорликлар Қўқон давлат университетининг таълим ва илм-фан соҳасидаги халқаро алоқаларини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик мобиллигини ошириш ҳамда университетнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА