Қизлар чемпионатида қизғин баҳслар давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футбол бўйича мамлакат чемпионатининг минтақавий баҳслари қизғин давом этмоқда.
Айни пайтда 8 жамоа иштирокида биринчи тур учрашувлари ўтказилмоқда. Унда “UFA Girls”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, «Тошкент вилояти», «Тошкент вилояти мактаби», «Сирдарё-1», “Сирдарё-2» ҳамда «Жиззах» жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун баҳс олиб бормоқда.
Беллашувлар муросасиз руҳда кечмоқда. Жумладан, “Бунёдкор” ва «Жиззах» жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:6 ҳисоби қайд этилди.
Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижа қайд этган икки жамоа кейинги босқичга йўл олади.
Қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионати ғолиби эса жорий йил сентябрь ойида Бухоро шаҳрида аниқланади.
Суратларда:
[gallery-28902]
Муҳаммад АМИН олган (сурат), ЎзА