Футболчиларимиз Португалияга енгилди
Роналду ўйин тақдирини ҳал қилди.
Америка Қўшма Штатларининг Хьюстон шаҳридаги “Houston Stadium” аренасида мундиалнинг “K” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Кескин ва муросасиз ўтган ушбу учрашувда Португалия 5:0 ҳисобида зафар қучди. Натижада гуруҳда Португалия очколарини 4 тага етказган ҳолда ҳозирча биринчи ўринга чиқиб олди.

Энди Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-турда Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади.
Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйинида Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари майдонга тушади. Беллашув 24 июнь куни соат 07:00 да старт олади.
Маълумот учун, мамлакатимиз вақти билан 24 июнь куни соат 01:00 да “L” гуруҳида Англия – Гана терма жамоалари иккинчи тур доирасида ўзаро рақобатлашади. Шунингдек, ушбу гуруҳдаги Панама – Хорватия термалари тўқнашуви тонгги соат 04:00 бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА