Қидирувда бўлган автомашина устахонадан топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2026 йил 20 майдаги ижро варақасига асосан, қарздор З.Ф.дан “Навоий сув таъминоти” АЖ фойдасига 117 миллион 579 минг сўм қарздорлик ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати 2026 йил 11 июнда МИБнинг Зарафшон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздор белгиланган ихтиёрий муддатда қарзни тўламагани сабабли давлат ижрочиси томонидан 2026 йил 30 июнда унга тегишли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2026 йил 6 июль куни ушбу автомашина Зарафшон шаҳридаги устахоналардан биридан топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари туфайли 117 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ва ижро йиғими тўлиқ ундирилди.