Қарздор ота қамалди
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2020 йил 25 июнь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.З.дан ундирувчи А.С.нинг фойдасига унинг қарамоғидаги икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент пулларини ундириш белгиланган.
Аммо, алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 50 миллион сўмни ташкил этган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюросининг Тўрткўл туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судига юборилган.
Жорий йилнинг 28 июль куни ўтказилган суд мажлисида қарздор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири