Қардош озарбайжон халқининг тарихий хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Боку шаҳрида Иккинчи Озарбайжон - Ўзбекистон парламентлараро форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси қардош халқнинг тарихий хотирасига ҳурмат бажо келтиришга қаратилган тадбирларда иштирок этди.

Боку шаҳридаги Ғалаба боғида монумент пойига гулчамбар қўйилиб, Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги йўлида жон фидо қилган инсонлар хотираси ёд этилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Фахрий хиёбонга ташриф буюриб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гулчамбар қўйдилар.

Таъкидлаш жоизки, Ҳайдар Алиевнинг замонавий Озарбайжон давлатчилигини барпо этиш, халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари Ўзбекистонда ҳам чуқур эҳтиром билан ёд этилади.
Н.Абдураимова,
ЎзА