Қаҳванинг саратон хавфини 50 фоизга камайтириши ростми? (+видео)
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «ёғли қаҳва»нинг саратон хавфини 50 фоизга, қандли диабетни эса 7 фоизга камайтириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.
Бундан ташқари, бу ичимликнинг қон томирларни тозалаб, бош мия фаолиятини кучайтириши ва оғиздаги нохуш ҳидларни бартараф этиши ҳақида ҳам турли тавсиялар берилмоқда. Хўш, оддий ичимликка қўшилган бир бўлак ёғ чиндан ҳам шундай мўъжизавий шифо бахш эта оладими?
Ушбу даъволарга Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Олим Имомов билан ойдинлик киритдик.
“Саломат бўлинг!” дастурида батафсил томоша қилинг.
Моҳичеҳра Эшмирзаева,
Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА