Путиннинг кескин баёноти, Эрон билан янги таранглик, 800 киши заҳарланди - Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Россия президенти Владимир Путин Украинага ёрдам бераётган Ғарб давлатларини халқаро терроризмга шерикликда айблагани, Жанубий Кореяда Суриядаги террорчи гуруҳга ёрдам беришда гумонланган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ушлангани, Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 800 га яқин киши заҳарлангани ҳамда Перуда “Эль-Ниньо” хавфи туфайли 893 та туманда фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Эрон ҳужум қилса, мамлакат “жуда катта куч” билан жавоб беришга тайёрлигини билдиргани ҳамда Дания Арктикадаги кескинлик ортиши фонида Гренландияга ҳарбий хизматга чақирилган аскарларни юборгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Салимжон Обиджонов, ЎзА