Путин Курил оролига борди
Россия Президенти Владимир Путин Курилдаги Итуруп оролига борди. Бу Россия раҳбарининг мазкур ороллар занжирига илк ташрифидир.
Қайд этилишича, етакчи сафари давомида “Ясний” балиқни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.
Япония Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги ушбу воқеа муносабати билан норозилик билдирди. У Итуруп ва бошқа “Шимолий ҳудудлар” кун чиқар юртнинг тарихий ҳамда халқаро ҳуқуқи асосидаги ажралмас ҳудуди эканини таъкидлади.
Россия ва Япония ўртасида Иккинчи жаҳон уруши якунлангач, расмий тинчлик шартномаси имзоланмаган. Бунга асосий тўсиқ ҳозиргача ҳал этилмаган муаммо – Жанубий Куриль оролларига эгалик бўйича ҳудудий низо эди.
Путиннинг мазкур миссияси Россия Узоқ Шарқда йирик ҳарбий-денгиз машғулот ўтказиши ва Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилишидан бир кун ўтиб амалга оширилди.
Д.Ҳакимов, ЎзА