Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Индонезия. Борнео оролида маҳаллий йигит ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Хитой. Лхаса шаҳридаги Дрепунг монастирида анъанавий Шотон фестивали бошланди. Роҳиблар Будданинг расми туширилган матони кўтариб олиб бормоқда.

Ҳиндистон. Деҳли шаҳрида мактаб ўқувчилари мамлакатнинг мустақиллик куни арафасида тадбирга ҳозирлик кўрмоқда.

Германия. Берлин девори қурилганининг 65 йиллиги муносабати билан Бранденбург дарвозаси олдида санъат иншооти ўрнатилди.

Италия. Катания шаҳри яқинида Этна вулқони яна отилди.

Буюк Британия. Саффолк графлигидаги “National Trust” ҳудудида содир бўлган ёнғиндан кейинги манзара.

Украина. Запорожье шаҳрида Россия ҳаво зарбаси оқибатида ёнғин юзага келди. Таъкидланишича, ҳужум натижасида ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА