Президентнинг Янги Ўзбекистон университетига ташрифи, қуёш панеллари учун субсидия, болалар ҳимояси ва Осиё ўйинлари – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида “Янги Ўзбекистон” университетига ташриф буюриб, таълим ислоҳотлари кўргазмаси билан танишгани, Танзила Норбоева Беларус Миллий мажлиси Раиси билан учрашув ўтказгани ва Хива декларацияси қабул қилингани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга август ойи учун 105,4 миллиард сўм субсидия ажратилгани, парламентда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилгани ҳамда Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон У23 терма жамоасининг Япония билан ярим финал учрашуви ва WТА турниридаги теннисчиларимиз иштироки ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА