Президент қарорига асосан Олимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади
“Спорт соҳасини рақамлаштириш ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.Унга кўра, спорт соҳасида рақамлаштириш ва бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш;
“ERP sport” ягона электрон бошқарув тизимининг яхлит комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, унинг бошқа давлат ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Спорт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш;
“ERP sport” тизими доирасида спорт соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида яратилган “MySport” мобил иловасида қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилиши назарда тутилмоқда.
Спорт турлари бўйича пулли хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари бино-иншоотларини соатбай, кунбай, ойлик ҳамда йиллик тарифлар асосида тизим орқали банд қилиш ва тўловларни амалга ошириш;
Давлат спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини ижарага беришдан тушадиган маблағларни назорат қилиб бориш;
Ташкилотлар рейтинги, спорт турлари, тарифлар, иншоотларнинг жойлашуви (локациялари), акциялар ҳамда бошқа турли ахборот ва статистик маълумотларни олиш.
Умумтаълим муассасаларида камида 1 тадан спорт тўгараклари йўлга қўйишга эришиш.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан “ERP sport” тизими орқали спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига диплом ва сертификатларни QR код қўйилган ҳолда электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади.
Қуйидагилар умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни спортга жалб этишнинг қўшимча йўналишлари этиб белгиланди:
Умумтаълим муассасалари қошида спорт клублари ва тўгараклари тармоғини кенгайтириш, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари фаолиятини ривожлантириш;
Спорт мактабларини бириктирган ҳолда умумтаълим муассасаларида “мактабдан Спорт академиясигача” ғоясига асосланган яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан спорт тўгаракларини йўлга қўйиш.
Спорт вазирлиги тизимидаги спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Олимпия терма жамоалари маркази (Марказ) ташкил этилиши белгиланди.
ЎзА.