Пойтахт ижрочилари мурожаатлар асосида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 52 миллиард сўм ундирди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида жами 15 минг 180 мурожаат тушган бўлиб, шундан 13 минг 517 мурожаат ҳал қилинган.
Ҳал қилинган мурожаатлардан 5 минг 664 таси қаноатлантирилганлиги натижасида 52 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағлари жисмоний ва юридик шахслар фойдасига ундириб берилди.
Бундан ташқари, 7 минг 852 мурожаатларга нисбатан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 330 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 950 таси кўриб чиқилиши тугатилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Н.Абдураимова, ЎзА