Алоҳида эҳтиёжли болалар учун нодавлат таълимга субсидия берилади
Ҳар бир бола сифатли таълим олишга ҳақли. Айниқса, имконияти чекланган ёки алоҳида эътиборга муҳтож болаларга кўпроқ ғамхўрлик зарур. Давлатимиз томонидан ушбу масалага жиддий ёндашилиб, муҳим ҳужжат тасдиқланди.
Ҳукуматнинг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тўғрисида”ни низомга кўра, нодавлат таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун махсус коррекцион синфлар ташкил этганларга субсидия берилади.
Нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синф ташкил этиш мақсадида битим тузиш учун умумий ўрта таълим хизматлари кўрсатиладиган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага “ЯМИҲ” АТ орқали белгиланган маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ҳудудий бошқарма томонидан 1 иш куни ичида:
– битим тузишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, ахборот модулида битим тузиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва битим имзоланади.
Нодавлат таълим ташкилотининг ҳар бир коррекцион синфидаги ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаслиги лозим.
Коррекцион синфда таълим оладиган ҳар бир бола учун тўлиқ бир ойда қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
– Тошкент шаҳрида БҲМнинг 11 баравари;
– вилоятлар маркази ва Нукус шаҳрида БҲМнинг 9,5 баравари;
– бошқа туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 8,5 баравари миқдорида.
ЎзА