Польшада АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши мумкин
Польшада АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш тўғрисидаги қарор декабрь ойи бошида эълон қилиниши кутилмоқда.
АзерТАЖ хабарига кўра, бу ҳақда Польша мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик маҳаллий телеканалга берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Президент Дональд Трамп декабрь ойи дастлабки кунларида Американинг Европадаги ҳарбий иштироки, жумладан ушбу мамлакатдаги ҳарбий қароргоҳлар бўйича қарор қабул қилиши мумкин.
Таъкидланишича, Варшава томони лойиҳани молиялаштириш ва техник масалани келишиш бўйича зарур ишни амалга оширган. Энди якуний қарор АҚШ етакчисига боғлиқ.
А.Маматов, ЎзА