Арағчий: Эрон бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиш ниятида эмас
Эрон бойитилган уран мавзусини муҳокама қилишга тайёр, аммо захирани мамлакатдан олиб чиқишга рози эмас.
АзерТАЖ ёзишича, бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий маълум қилган.
Баёнотда Теҳрон 60 фоизгача бойитилган уран захираси бўйича музокара учун очиқлиги, ядровий бойитиш масаласида миллий манфаатни ҳимоя қиладиган адолатли келишувга эришиш мумкинлиги таъкидланган.
Яъни, Теҳрон АҚШ билан янги урушнинг олдини оладиган барқарор битим тузмоқчи. Билъакс, Вашингтон ғалаба сифатида тақдим этилиши мумкин бўлган ён беришга бормоқчи эмас.
Шунингдек, мулозим Қатар ва Покистон кўмагида Эрон ва АҚШ ўртасида таклиф алмашинуви давом этаётганини тасдиқлади.
А.Маматов, ЎзА