NYT: Қрим кўпригини тиклаш икки йилга чўзилади
Муҳандислар Қрим кўпригининг авто машина юрадиган қисмини таъмирлаш йиллар давом этиши мумкинлигини таъкидлаяпти, дейилган “The New York Times” газетаси эълон қилган мақолада.
227 метрли қулаган арк иншоотнинг энг мураккаб бўлаги сифатида йўлни дарёдан тахминан 35 метр баландга кўтарган. Воронеждаги завод ишчилари бир неча ой тайёрлаган пўлат қурилма бўғоз яқинидаги сирпанчиқ йўлда 11 ой давомида пайвандланиб, шундан сўнг катамаран понтони ёрдамида жойига тортилган. Аркни кўприкнинг қолган қисмига улаш ва асфальтлаш учун яна бир неча ой керак бўлган.
Абу-Дабидаги Халифа университети фуқаролик ва атроф-муҳит муҳандислиги профессори Андреас Каппос таъкидлашича, “тахминан икки йил автомобиль кўпригида ҳаракатни тиклаш учун оқилона вақт оралиғидир”. Фақат бу иш Украина зарбаси туфайли тўхтаб қолмаса ва арк оралиғини ушлаб турувчи устун жиддий зарар кўрмаган бўлсагина амалга ошади.
Кўприк қулашини текширган консалтинг муҳандиси Дональд Дьюзенберри, ҳатто шунчаки вайронани тозалаш ҳам қийин вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, у ноёб арк оралиғи иншоотнинг нисбатан осон алмаштириладиган асосий қисмини ташкил этувчи одатий оралиқдан фарқ қилишига урғу берган. Яъни, устунларни таъмирлаш талаб этилса, мураккаблик янада ортади.
С.Раҳимов, ЎзА