Педагогларнинг билими ва касбий маҳорати синовдан ўтмоқда
Нукус шаҳридаги Педагогик маҳорат марказида педагог кадрларнинг кузги аттестация синовлари бўлиб ўтмоқда.
Синов жараёнларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида барча имтиҳон хоналари видеокузатув камералари билан жиҳозланган.
Мазкур аттестация педагогларнинг касбий билим ва кўникмаларини холис баҳолаш, уларнинг малакасини оширишга рағбатлантириш ҳамда таълим сифатини янада яхшилашга қаратилган.
[gallery-32262]
Маълумотларга кўра, жорий кузги аттестация синовларида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 19 минг 532 нафар педагогнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА