Озода Собиржонова кумуш медалга эга чиқди
ХХ Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда.
Қувонарлиси, мусобақанинг аёллар ўртасидаги -67 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Озода Собиржонова финал баҳсида Эрон вакили Сағар Морадийга қарши даянга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Озода мағлуб бўлди ва кумуш медаль билан кифояланди.
Ҳозирча, Ўзбекистон делегацияси медаллари 19 таси олтин, 23 таси кумуш ва 22 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА