Жаҳонгир Зокиров Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби
Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг бокс бўйича финал жангларида вакилларимиз муносиб иштирок этмоқда.
Вазни +90 кг. бўлган чарм қўлқоп усталари орасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида қозоғистонлик Айбек Оралбай билан жанг қилди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда вакилимиз имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Натижада, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 19 та олтин, 22 та кумуш ва 22 та бронза, жами 63 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА