Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбарлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг вазифалари, тизим ташкилотлари ва штат бирликлари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар ўртасида қайта тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳасидаги давлат бошқаруви ҳамда назоратини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида фаолият олиб боради.
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш қисмида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг;
Чорвачилик агентлиги чорвачилик, шу жумладан, наслчиликни ривожлантириш, яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қисмида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, шартномалари ва халқаро битимлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Фармон билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари;
б) 2027 йил 1 январдан бошлаб хусусий секторга халқаро тажриба асосида босқичма-босқич ўтказиладиган (турлари кенгайтириладиган) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги функциялар рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги институти ташкил этилади.
Институт қуйидаги вазифаларни бажаради:
Институт ходимларининг умумий чекланган сони Қўмита раиси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади ва мазкур Фармонга мувофиқ Қўмитага қайта тақсимланаётган штат бирликлари доирасида шакллантирилади;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича синовдан ўтказувчи тиббий жиҳозлари ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича синовдан ўтказувчи лабораториялари, ускуналари ва жиҳозлари Институтга ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳузурида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
ЎзА